Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украиналик Россиянинг Dark Web наркотик бозоридан 25.000 доллар қийматдаги биткоин ўғирлаб, Киев хайрия ташкилотига ўтказди.
23.12.2022 18:02,  
24

Украиналик фуқаронинг айтишича, у Solaris қорадори бозорининг асосий ҳамёнини бузиб, маблағларни Украина гуманитар хайрия ташкилоти ҳисобига йўналтирган. Украина бўйлаб инсонпарварлик ёрдамларини амалга оширувчи Enjoying Life хайрия ташкилоти асосчиси Тина Михайловская нотижорат ташкилот ҳисобига маблағ ўтказилганлигини тасдиқлаб, барча пуллар Россия уруши оқибатида жабр кўрган қариялар, оилалар ва уй-жойини йўқотганларга тарқатилишини айтиб ўтди.

Solaris қорадори бозорида кокаиндан тортиб, нашагача бўлган барча турдаги гиёҳванд моддалар сотилади. 1980 йилларда Чернобиль АЭСдаги ҳалокат сабабли Киевни ўсмирлигидаёқ тарк этган киберразведка бўйича мутахассис Алекс Холден, буни қандай амалга оширгани ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Бироқ у Solaris бошқарувидаги кўплаб инфратузилмалар учун масъул эканлигини маълум қилди. “Робин Гуд” лақабини олган ушбу хакер бу борада бир нечта админстратор ҳисобларни юритган. Бунга ноқонуний бозор веб-сайт манба кодлари, унинг фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотлар базаси, шунингдек гиёҳванд моддаларни тарқатувчи онлайн дўконлар ҳам киради. Қисқа вақт ичида унинг жамоаси Solarisнинг “бош ҳамёни”ни ҳам назорат қила бошлади. Сайтнинг криптовалюта алмашинуви функциясини бажарган ушбу ҳамён харидорлар ва дилерлар томонидан пул маблағларини киритиш ва ечиб олиш учун фойдаланилган. 

Холден Forbesга Solaris админстратор ҳисоблари ва асосий ҳамёнларига киришнинг бир нечта скриншотларини тақдим этди. Киберхавфсизлик бўйича мутахассиснинг фикрича, пуллар оқими ҳамёнга шунчалик тез жойланиб, яна шундай тезликда ечиб олинарди-ки, камдан-кам ҳолларда 50.000 долларлик биткоинларга дуч келиш мумкин. Бу эса катта миқдордаги пулни қўлга киритиш имкониятларини чеклайди. Hold Security асосчиси Алекс Холден, сайтда кунига минглаб транзакциялар амалга оширилишини маълум қилди.

Холден Solaris фойдаланувчилари ва операциялари ҳақида етарлича маълумотларга эга бўлиб, сайтдан ўз операцияларини амалга ошириш учун фойдаланаётган ҳар қандай россиялик кибержиноятчиларнинг қаердалигини аниқлашда ёрдами тегиши мумкин.

“Путин ўз мамлакати аҳолисини гиёҳвандлик ботқоғига ботиш ва таназзулдан ҳимоя қилиш ўрнига, тинч давлатларга ҳужум қилишни афзал кўрса керак, - деди у Forbes нашрига берган интервьюсида, - Эҳтимол, руслар гиёҳванд моддаларисиз ўз мамлакатлари тақдирига жиддий қарашар ва урушга қарши нимадир қилишлари мумкин”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан