Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украинани тиклаш режаси 750 миллиард долларга баҳоланмоқда
5.07.2022 02:15,  
56

Украина бош вазири Денис Шмигалнинг айтишича, Украинани қайта тиклаш режаси 750 миллиард долларга баҳоланмоқда, унинг фикрича, асосий манба Россиянинг мусодара қилинган активлари бўлиши керак. Бу ҳақда «риа.ру» манбаси хабар берди.

750 миллиард долларга баҳоланган тикланиш режасини ким тўлаши керак? 

Биз ундиришнинг асосий манбаи Россия Федерацияси ва россиялик олигархларнинг мусодара қилинган активлари бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Турли ҳисоб-китобларга кўра, Россия Федерациясининг музлатилган активлари 300 дан 500 миллиард долларгача.

Айрим давлатлар аллақачон бу активларни нафақат музлатиш, балки мусодара қилиш жараёнини бошлаб юборишган», деди Шмихал Луганода Украинани тиклаш бўйича халқаро конференциядаги видеомурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, тикланишнинг бошқа манбалари халқаро молия ташкилотлари ва ҳамкор мамлакатларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари, сармоялар, шунингдек, мамлакат бюджети ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан