Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украинанинг давлат қарзи қарийб 100 млрд долларга яқинлашди
7.10.2022 16:54,  
31

Украинанинг давлат қарзи август ойида 1,24 миллиард долларга ошди ва 98,03 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Украинанинг "Корреспондент" нашри мамлакат Молия вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, тўғридан-тўғри ташқи қарз 52,21 миллиард доллардан 53,44 миллиард долларга ошган.

Худди шундай ички қарз эса аввалги 34,34 миллиард долларга нисбатан 34,49 миллиард долларни ташкил этган. Кафолатланган давлат қарзи миқдори эса 10,10 миллиард доллар бўлмоқда.

Август ойида Украинанинг тўғридан-тўғри ва кафолатланган давлат қарзи йилнинг биринчи ярмида ялпи ички маҳсулотнинг 68 фоизигача ўсиб, 105,39 миллиард долларни ташкил этгани маълум қилинган эди.

Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, йил якунига кўра, мамлакат давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 86 фоизини ташкил қилади.

4 октябрь куни Украина Европа Иттифоқидан барқарорроқ молиявий ёрдам талаб қилди. Киев 2023 йилда бюджетдан 38 миллиард доллар ёрдам олишни кутмоқда.

Октябрь ойи ўрталаридан Украинага 5 миллиард доллар миқдоридаги тўловлар бўлиб-бўлиб етказилади. Bloomberg хабар беришича, АҚШ ҳар ой Киевга 1,5 миллиард доллар тўлай бошлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан