Бизнесмен Ринат Ахметов Forbes Ukraine рейтингида Украинанинг энг бой одами деб топилди. Унинг бойлиги бир йилда 13,7 дан 4,4 миллиард долларга камайди.
Grammarly ҳаммуаллифлари Максим Литвин ва Александр Шевченко ҳар бири 2,3 миллиард доллар билан иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. Мамлакатнинг собиқ президенти Пётр Порошенко 11-ўринни эгаллади, унинг бир йил давомида бойлиги 1,6 миллиард доллардан 730 миллион долларгача камайди.
Умуман олганда, энг бой 20 нафар украиналикнинг умумий бойлиги февраль ойидан бери 20 миллиард доллардан кўпроққа (22,5 миллиард долларгача) камайди. Фақат "Укрнафтобурение" раҳбари, 15-қаторда жойлашган Виталий Хомутинник ўз капиталини оширишга муваффақ бўлди. У 35 миллион доллар бойиб кетган (465 миллион доллардан 490 миллион долларгача).