Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХДП вакили 5 кишилик оилага 2,5 млн сўм ойлик етарли деган гапга изоҳ берди
13.11.2019 21:44,  
1119

Улуғбек Иноятовнинг 5 кишилик оилага 2,5 млн сўм ойлик етарли деган гапига Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши сектор мудири Равшан Хомитов изоҳ берди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб Telegram-каналида маълум қилинди.

«Бизнинг сиёсий партиямиз раҳбари, ҳурматли Улуғбек Илёсович, 2,5 миллион пул 5 кишидан иборат оилага етади деган фикрни билдирганида оиланинг барча харажатларини назарда тутмаган. Балки фақат озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни назарда тутган эди», — деган Равшан Хомитов.

Эслатиб ўтамиз, ХДП партияси раиси Улуғбек Иноятов 10 ноябрь куни Тошкентда сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ўтказилган «Демократик дебат»да Тошкентда 2,5 миллион сўм ойлик олувчи бир нафар боқувчи 5 кишидан иборат оилани боқиши мумкин, деб айтганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан