Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Улуғбек Лапасов ЖСТ бош директорини Тошкент инвестицион форумига таклиф қилди
18.02.2020 19:17,  
123

17 феврал куни Ўзбекистоннинг Женева (Швейцария)даги БМТ ваколатхонаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Роберто Азаведо билан учрашди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЖСТ бош директори 5-6 март кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент инвестицион форумига ҳамда хорижий сармоядорлар кенгашининг йиғилишига таклиф қилинди.

Суҳбат давомида Тошкент халқаро инвестиция форумининг мақсадлари ва дастури, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва ташқи савдони либераллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан яқин келажакда мамлакатимизнинг ушбу ташкилотга кириш бўйича ишчи гуруҳининг 4 йиғилишини ўтказишни кўриб чиқдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январ куни Олий Мажлисга қилган мурожаатида ЖСТ билан ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаган эди.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан