Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Умумий овқатланиш шахобчалари учун МХИКларнинг рўйхати соддалаштирилди
27.11.2022 19:29,  
99

Маҳсулотлар ва хизматлар идентификация кодларилардан (МХИК) фойдаланишни муҳокама қилиш юзасидан тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар давом этмоқда. Навбатдаги учрашув ва муҳокама умумий овқатланиш шахобчалари вакиллари билан ташкил этилди.

Учрашув якунлари бўйича, умумий овқатланиш шахобчалари ва ресторан бизнеси вакиллари билан биргаликда ушбу соҳада фойдаланилаётган МХИКларни йириклаштириш (бирлаштириш) ва уларни қисқа муддатларда жорий этишга келишиб олинди.

Эришилган келишувларни ҳисобга олган ҳолда, умумий овқатланиш шахобчалари учун МХИКларнинг такомиллаштирилган рўйхати шакллантирилди. Ушбу рўйхат Каталогга 2022 йил 28 ноябрда жойлаштирилади ва ундан фойдаланиш мумкин бўлади.

Эндиликда умумий овқатланиш шахобчалари учун барча кодлар алоҳида синфларга ажратилган ва 3 асосий гуруҳга бўлинган (“Умумий овқатланиш таомномаси” – 10202001, “Умумий овқатланиш шахобчаларидаги бошқа хизматлар” – 10202002 ва “Озиқлантиришни ташкил этиш (кейтеринг), умумий овқатланиш шахобчалари ва банкет залларида бошқа тадбирларни ташкил этиш хизматлари – 10202003”). Бунда, умумий овқатланиш шахобчаларида фойдаланиш учун тавсия этилган кодлар сони 306 тадан 47 тагача (буларнинг 26 таси таомлар) қисқартирилди.

Янги структуранинг ажралиб турувчи хусусияти шундаки, таомлар билан бир қаторда умумий овқатланиш шахобчаларида кўрсатиладиган қўшимча хизматлар алоҳида тоифаларга ажратилган (масалан, етказиб бериш хизмати, бир марталик идишлар, болалар ўйин майдончаси, хизмат кўрсатиш, хоналарни безатиш ва бошқалар).

              Шунингдек, таснифлашнинг қабул қилинган усулларига биноан таомлар қуйидаги тоифаларга ажратилди:

Газак (барча турдаги);

Фаст-фуд (барча турдаги);

Салатлар (барча турдаги);

Шўрвалар (барча турдаги);

Нон ва нон маҳсулотлари (барча турдаги);

Асосий таомлар (барча турдаги);

Гарнирлар, соуслар ва бошқа қўшимчалар - топинглар (барча турдаги);

Десертлар (барча турдаги);

Комплекс овқатланиш рационлари (барча турдаги);

Қаҳва, чой ва бошқа алкоголсиз ичимликлар (рақамли маркировкаланмайдиган ичимликлар)

 

2022 йилнинг 9 декабрига қадар амалдаги кодлар рўйхатидан фойдаланиш мумкин. Шу боис ҳозирда назорат-касса техникаларида амал қилаётган кодларни таклиф қилинаётган кодларга белгиланган санагача ўзгартириш тавсия этилади.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари назорат-касса техникаси функциясидаги “ном” графасида умумий кодлардан (масалан “салатлар”) фойдаланганда, умумий овқатланиш шахобчасининг таомномасида ишлатиладиган номлардан фойдаланиш тавсия этилади. Бу орқали, номларнинг фискал чекда тўғри акс эттирилишига эришилади.

Агар Сизда тақдим этилган кодларни такомиллаштириш бўйича таклифлар мавжуд бўлса, tasnif.soliq.uz сайти орқали мурожаат юборишингиз ёки (998-90)-008-01-15 телефон рақамига (Тян Сергей, ресторан соҳасида маслаҳатчи. 14-00 гача ёки телеграм орқали иш кунларида) боғланишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан