Универсал нотиқлар учун шпаргалка

Универсал нотиқлар учун шпаргалка

Ахборот оқими ортгани ва тезлашгани сабабли сўнгги йилларда одамларнинг дунёқараши, билим-савияси ортиб, уларни бошқариш тобора мураккаблашмоқда. Фуқаролар давлатдан ўзи билан мулоқотга киришни кўпроқ талаб қилмоқда. Табиийки, бунда бошқарувчилар нотиқлик илмини эгаллашига ёки сўзамол кадрларни ўринбосар, котиб этиб тайинлашига тўғри келади. Турли ахборот анжуманларида бу нотиқлар фуқароларнинг қаршисида тутилмаслиги, саволларига жавоб бериши, зинҳор ўйланиб қолмасдан тўхтамай гапириши керак бўлади.

Ўзбекча ва русча нутқларнинг энг яхши тажрибаларидан фойдаланган ҳолда бошловчи нотиқларимиз учун ёрдамчи қўлланма туздик. Ушбу тўрт устундаги бирикмаларни чапдан ўнгга қараб исталган қатордан ўқисангиз, тугал гап чиқаверади. Исталган мавзудаги нутқда бу жадвалдан фойдаланиш мумкин, ҳамма соҳага тушади.  Албатта, маъно-мазмун (доимгидек) иккинчи даражали масала. (Қулайлик учун матнли ва тасвирли ҳолда тақдим этилмоқда)

Ҳурматли ўртоқлар

олдимизга қўйган режа ва мақсадларимиз ижроси

барқарор тараққий этишимизда

давр талаби ҳисобланади.

Бошқа тарафдан назар солсак

миллий кадрларни тайёрлаш давлат дастури

мавжуд молиявий ва маъмурий шарт-шароитларда

муҳим рол ўйнайди.

Умуман олганда

фаолиятимиз доирасининг мунтазам ўсиб бориши

“Йўл харитаси” бўйлаб ишонч билан одимлашда

улкан аҳамият касб этади.

Шуни унутмаслигимиз керакки

янгича фикрлаш ва изланиш

зиммамизга юкланган вазифаларни бажаришимизда

тизимли ва изчил ёндашув саналади.

Муҳтарам президентимиз айтганларидек

ташаббус ва фаолиятларимизнинг янги модели

элим деб, юртим деб виждонан ишлашимизда

янада ривожланиш имконини беради.

Бошимиздан кечирган тажрибамиз шуни кўрсатадики

ҳаракатлар стратегиясининг зарурияти

Янги Ўзбекистонни қуриш мобайнида

прогрессив йўналишлардан ҳисобланади.


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.