«Уни тўхтатиш имконсиз эди»: Назарбоев илк бор набираси ўлими ҳақида гапирди

«Уни тўхтатиш имконсиз эди»: Назарбоев илк бор набираси ўлими ҳақида гапирди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев илк бор набираси Айсултон Назарбоевнинг вафоти воқеасига тўхталди. Собиқ давлат раҳбари бу ҳақда «Хабар» телеканалида намойиш этилган ҳужжатли филмда гапирган. 

«Бу йил бир набирамни йўқотдик, у менга жуда ўхшарди. Бу воқеа жуда афсусланарли», - деди Назарбоев. Айсултан Москва ва Лондонда даволанган. «Уни ҳеч ким тузатолмади,  чунки ёмон ишнинг қулига айланганди, ушлаб қолиш имконсиз эди» - дейди Элбоши суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Айсултан Назарбоев 2020 йил август ойида Лондонда вафот этди. Ўлимидан аввал у гиёҳвандликдан даволанган, Буюк Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраб, жамоатчилик эътиборига тушганди.

Айсултан Қозоғистон Биринчи президентининг катта қизи Дариға Назарбоева ва куёви марҳум Роҳат Алиевнинг ўғли эди.