UniRank Ўзбекистоннинг энг яхши университетлари номини маълум қилди

UniRank Ўзбекистоннинг энг яхши университетлари номини маълум қилди

UniRank жаҳон рейтинги Ўзбекистоннинг энг яхши университетлари рўйхатини тузди. Рейтинг UniRank веб-сайтида эълон қилинган. У ерда мамлакатимизнинг 87 та олий таълим муассасаси номи бор.

Рўйхат муаллифлари рейтинг учун асос сифатида университетларнинг расмий веб-сайтларининг оммабоплиги, лицензиялаш кўрсаткичлари, университетларнинг аккредитацияси, ўқитувчиларнинг илмий мақолалари ва бошқаларнинг келтирилган кўрсаткичларини олди.

Биринчи ўринга Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети лойиқ кўрилган. Умумжаҳон рейтингида университет 4122 ўринда. Иккинчи ва учинчи ўринни Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти эгаллаган.

Дастлабки ўнликка кирган университетлар:

  • Ўзбекистон миллий университети – 4122 (жаҳон рейтингидаги ўрни);
  • Тошкент педитрия тиббиёт институти Нукус филиали – 5752;
  • Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти – 7611;
  • Самарқанд давлат университети – 8652;
  • Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети – 8779;
  • Тошкент тиббиёт академияси – 9185;
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети – 9478;
  • Самарқанд давлат тиббиёт институти – 9685;
  • Бухоро давлат университети – 9940;
  • Андижон давлат тиббиёт институти – 9981.

UniRank маълумотларига кўра, Афғонистоннинг энг яхши университети Афғонистондаги Америка университети (6438), Қирғизистоннинг энг яхши университети Манас Қирғиз-турк университети (4392), Қозоғистоннинг энг яхши университети Назарбоев университети (1485), Тожикистоннинг энг яхши университети академик Осимий номидаги Тожик техник университети (11959), деб топилган. Туркманистон олийгоҳлари ҳақида маълумот мавжуд эмас.