Universalbank 50 млрд сўмлик қўшимча акция чиқармоқда

Universalbank 50 млрд сўмлик қўшимча акция чиқармоқда

Номинал қиймати 5 000 сўмдан бўлган жами 10 миллион дона акция сотувга қўйилади.

28 феврал куни Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Universalbank АТБнинг 50 миллиард сўмлик қўшимча акцияларини рўйхатдан ўтказди.

Акциялар “Тошкент” республика фонд биржасида очиқ листингга қўйилади.   

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги маълумотларига кўра, банк 2019 йилда биржа савдоларида 24,6 млрд сўмлик банк акциялари билан битим имзолаган.

Банк акцияларининг бозор нархи ҳам унинг номинал қийматига тенг — 5 000 сўм.

Банк умумий капитализацияси 100 млрд сўмни ташкил қилади.