Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Урганч аэропорти - МДҲ давлатларидаги энг яхши аэропорт деб тан олинди
15.06.2016 14:57,  
2

“Урганч” халқаро аэропорти “МДҲ давлатларининг энг яхши аэропорти” танловида тўртинчи бор ғолибликни қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри. Танлов “Аэропорт” фуқаролар авиацияси уюшмаси томонидан ўтказилиб келинади.

Урганч аэропорти бир йўла икки: "МДҲ давлатларининг 2015 йил учун энг яхши аэропорти” ҳамда “Туризм соҳасига қўшган улкан ҳиссаси” номинацияларида ғолибликни қўлга киритди.

“Аэропорт” ассоциацияси Бош директори Виктор Горбачев Урганч аэропорти раҳбариятига Фахрий ёрлиқ ҳамда Ассоцияция Кубогини топширди.

Бунга қадар "Урганч" аэропорти “Ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси” номинациясида уч бора ғолиб бўлган. Мамлакатимизнинг бошқа аэропортлари ҳам ортда қолгани йўқ: “Бухоро” аэропорти – саккиз маротаба, “Самарқанд” аэропорти эса 11 маротаба ғолиб бўлган.

Ўтган йил давомида Урганч аэропортида 133 минг 440 нафар йўловчи,  шу жумладан 35 минг нафар чет эллик сайёҳлар компания хизматларидан фойдаланди, 13 431 тонна почта, 12 990 тонна тўловли юк, 23 749 тонна юк ташилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан