Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Урганч шаҳрида автобус йўловчилари ҳалок бўлди. Улар орасида 2000 йилда туғилган йўловчи ҳам бор
12.05.2022 20:17,  
219

Бугун, 2022 йил 12 май куни соат 14:30ларда Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий-Шерозий-Ғ.Ғулом кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1949 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Lada-2194 русумли ҳамда ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.М. бошқарувида бўлган Isuzu русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, автобус йўловчилари, 1961 йилда туғилган М.М. ҳамда 2000 йилда туғилган М.Ў.лар тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Lada-2194 русумли автомобиль ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан