Урганч ва Истанбул ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланди

Урганч ва Истанбул ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланди

Урганч–Истанбул–Урганч йўналишидаги мунтазам авиақатновлар 4 июлдан бошлаб амалга оширилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, авиақатнов 4 июл кунидан ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади. Урганч–Истанбул йўналишида авиачипта 2 935 000 сўмдан, Урганч–Истанбул–Урганч йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 282 000 сўмдан бошланади.