Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Урганчда қатъий карантин чекловлари қайтадан жорий қилинди
9.06.2020 18:44,  
478

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудлар тоифасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ахборотида Урганч шаҳри «қизил» тоифадаги ҳудудга киритилганлиги муносабати билан қуйидаги чекловлар қайта жорий қилинди:

- автомашиналар ювиш шохобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

- ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

- парк ва истироҳат боғлари фаолияти;

- ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо фаолияти, заргарлик ва гул сотиш дўконлари фаолияти;

- йўналишсиз таксида йўловчи ташиш фаолияти;

жамоат транспорти ҳаракати фаолияти;

- барча турдаги оммавий тадбирлар (концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари), оилавий тантана, маърака ва маросимлари (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) фаолияти;

- буюм бозорлари фаолияти;

- савдо мажмуалари фаолияти;

- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти;

- спорт заллари ва фитнес клублар, спа ва массаж салонлари фаолияти;

- тунги клуб ва дискотекалар фаолияти;

- караоке ва бильярд заллари, чилим (калян) марказлари, компьютер ўйинлари фаолияти;

- умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (етказиб бериш учун тайёрлаш бундан мустасно);

- яхна ичимлик савдо нуқталари фаолияти;

- таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) ўқув курслари фаолияти;

- меҳмонхоналар, шунингдек, хостеллар ва меҳмон уйлари фаолияти;

- давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний шахслар ва юридик шахслар қабули фаолияти;

- ўзини-ўзи яккалаш ҳаёт тарзи (65 ёшдан ошган шахслар учун) мажбурий.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан