Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Урганчдаги ғишт заводи 440,8 млн. сўмлик табиий газни ўғрилади
14.10.2020 10:47,  
102

Урганч шаҳар Санаоатчилар кўчасида жойлашган “Жаҳонгир” МЧЖга қарашли ғишт заводи ва чойхона катта миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар беради.

Ғишт пиширишга мўлжалланган 20 та хумдон (камера)дан 5 таси ҳеч қандай ҳужжат ва рухсатномаларсиз, газ тақсимлаш қурилмаси (ГТҚ) тамғаларини яроқсиз ҳолга келтирган ҳолда ҳамда қўшимча ўрнатилган газ жўмраги орқали полиэтилен қувурлар орқали тўғридан-тўғри тармоққа уланиб олган.

Бундан ташқари, "Жаҳонгир" масъулияти чекланган жамиятига қарашли чойхона ҳам табиий газдан фойдаланиш қоидаларини қўпол равишда бузиб фаолият кўрсатаётгани аниқланди. Лойиҳа ҳужжатларига кўра, ушбу овқатланиш объекти темир қувурлар билан газлаштирилиши керак бўлган бўлсада, амалда эса, полиэтилен қувурлар орқали газга уланиб, таом тайёрлаш учун мўлжалланган қўлбола 12 та комфоркали ускуналардан фойдаланиб келинган. ГТҚга улаш учун ишлатилган резина шланглар, 3 та газ ёндиргич (горелка) ва ғишт намуналаридан ашёвий далил сифатида таҳлил учун олинди.

"Жаҳонгир" МЧЖ томонидан ушбу қонунбузарлик ҳолати натижасида, газ етказиб берувчи ташкилотларга жами 440,8 миллион сўм зарар етказилган.

“Корхона ҳозирда газ таъминотидан тўлиқ узилди. Мазкур иш бўйича барча ҳужжатлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди", - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан