Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ургутда автомашинани олиб қочган шахс уни ағдариб юборди (фото)
15.04.2020 11:32,  
516

Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг 13 апрел куни Ш.С. Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, унда жорий йилинг 12 апрел кунидан 13 апрелига ўтар кечаси соат 23:00 ларда яшаш уйининг ёнида қолдирган ўзига тегишли бўлган “ВАЗ-2102” русумли транспорт воситасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини ва ушбу ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш сўралган.

Олиб борилган текзор-қидирув ҳаракатлари давомида фуқаро Ш.Сга тегишли бўлган “ВАЗ-2102” русумли транспорт воситасини 24 ёшли Л.Т. олиб қочиб кетганлиги ва бошқарувни йўқотиб автомашинани ағдариб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Л.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Л.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан