Ургутда ноқонуний равишда ҳайдовчилардан улуш олиб келган зўравонлар аниқланди

Ургутда ноқонуний равишда ҳайдовчилардан улуш олиб келган зўравонлар аниқланди

Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Ургут туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида, “Ургут савдо маркази” ҳудудига кирувчи асосий йўлни зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олиб, ушбу бозорга келган ҳайдовчилардан пул беришларини талаб қилиб келаётган 10 нафар шахслар қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.