Уруш бошланди — Saudi Aramco захирадаги нефтларни бозорга чиқаришга қарор қилди

Уруш бошланди — Saudi Aramco захирадаги нефтларни бозорга чиқаришга қарор қилди

Саудия Арабистонининг нефт ширкати Saudi Aramco нефт қазиб олишнинг аниқ режалаштирилаётган рақамларини маълум қилди —апрел ойида кунига 12,3 млн баррел.

Режалаштирилган қазиб олиш март ойига нисбатан 2,6 млн баррелга кўпроқдир. Ҳатто март ойидаги 9,7 млн баррел/кунлик ҳам нефтга бўлган талабнинг барқарор даражасининг максимуми саналади деб ҳисоблайди таҳлилчилар.

Saudi Aramco режалари тўғрисида AFP француз нашри ўз твиттерида хабар берди. Нефт ширкатнинг акциялари 6 %га кўтарилиб, ҳозирда 30,05 риалга етди.

 

Россия ҳукумати аллақачон маҳаллий нефт компаниялари қазиб олишни кунига 200-300 минг баррелга, келажакда эса 500 мингтагача оширишини айтишди, деди энергетика вазири Александр Новак. У нефт компаниялари инвестиция режаларини қайта кўриб чиқишлари кераклигини тан олди, аммо нефт нархи бир неча ой ичида тикланишига умид билдирди.

Мавзуга доир: Россия нефт нархи $25 гача тушиб кетишига тайёр

Брент баҳосидаги нефтнинг май ойидаги фючерслари баррел учун тахминан 36,2 долларни ташкил этмоқда.

Мавзуга доир: Саудия Арабистони Россияга қарши нефть урушини бошлайдими?