АҚШ ва Хитой савдо битимининг "биринчи босқичи" бўйича ҳужжатлар имзоладилар. Яқин кунларда томонлар иккинчи қисми бўйича музокаралар олиб бориш ниятида. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қарама-қаршиликнинг тугаши жаҳон иқтисодиёти ўсишини тезлаштиради.
“Музокаралар кескин ва ҳалол, ўзаро ҳурматда ўтди", - дея изоҳлади Трамп. Унинг қўшимча қилишича, у яқин келажакда Хитойга ташриф буюради.
Оқ уйга ташриф буюрган ХХР Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Хе мамлакат раҳбари Си Жинпингнинг мактубини ўқиб берди.
“Бу келишув Хитой учун ҳам, АҚШ учун ҳам, дунё учун ҳам фойдалидир. Бу ўзаро иқтисодий келишув бўлиб, у барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди, тинчлик ва фаровонликни таъминлайди ва ҳар икки мамлакатдаги ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг манфаатларига хизмат қилади. Шу билан бирга, ушбу келишув бирон бир учинчи давлатнинг қонуний манфаатларига қарши қаратилган эмас ва таъсир қилмайди ва ЖСТ стандартларига мос келади ", деди Лиу Хе.
Битимнинг биринчи босқичида Пекин АҚШдан товарлар импортини камида $200 млрдга кўпайтиради. Ўз навбатида Вашингтон Чин юртига қўйилган баъзи божларни бекор қилади ва янги иқтисодий чоралар кўрмайди.
Шунингдек, Хитой муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтиришга ваъда берди.