Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






USAID Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
29.05.2020 14:33,  
67

USAID Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш, янги лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмини ошириш ва амалга ошириш тўғрисида маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 28 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори ёрдамчиси Глориа Стил иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Музокаралар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсуфалиев иштирокида видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

Глориа Стил фақат Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида USAID йўналиши бўйича 120 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги лойиҳалар амалга оширилганини таъкидлади. 2020 йилда COVID-19 тарқалишига қарши кураш, жумладан лаборатория базалари салоҳиятини кенгайтириш ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш учун USAID Ўзбекистонга 3,8 миллион доллар ажратди.

Қайд этилганидек, «Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси фермерларга мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилишнинг замонавий усулларини жорий этишда ёрдам берди. Ушбу йўналишдаги муваффақиятли ҳамкорликни давом эттириш мақсадида, USAID «Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш» дастурини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Суҳбат чоғида, шунингдек, савдони ривожлантириш, энергетика соҳасини модернизация қилиш, ўрта ва олий таълимни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш каби соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: USAID халқаро тараққиёт бўйича дунёдаги етакчи агентлик ва ривожланиш соҳасида натижаларга эришиш “катализатори” ҳисобланади. USAID ўз фаолиятида АҚШ миллий хавфсизлиги ва иқтисодий гуллаб-яшнаши ғоясини илгари суради, Америка халқи саховатини намойиш этади ва ривожланаётган мамлакатларнинг ўзини ўзи таъминлай олиш имкониятларини кенгайтириб, уларнинг барқарорлигига йўл очади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан