Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






USAID Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлаш учун 10 миллион доллар ажратди
25.09.2022 15:26,  
32

Дастур 8−11-синф ўқувчиларига Ўзбекистон иқтисодиётида малакали ишчи ёки тадбиркор сифатида ишлаш учун зарур кўникмаларга эга бўлишига кўмаклашади.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонга "Ёшларни иш билан таъминлаш кўникмалари" (YES) дастури учун $10 млн ажратди, дея хабар берди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Дастур Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда бошланган бўлиб, беш йиллик муддатга мўлжалланган.

Бу орқали 8−11-синф ўқувчиларига Ўзбекистон иқтисодиётида малакали ишчи ёки тадбиркор сифатида ишлаш учун зарур кўникмаларни беради ва ёшлар бандлигини оширади.

"Биз қизлар ва имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Биламизки, аёлларнинг ва имконияти чекланган ёшларнинг бандлиги жуда кам ифодаланганлиги сабабли улар Ўзбекистонда фойдаланилмаган ресурс бўлиб қолмоқда", — деди "USAID"нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаела Мередит.

Агентлик амалиётга эътибор қаратган ҳолда бизнес ва иқтисод бўйича ўқув дастурлари ва ўқитиш услубларини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради.

Дастур халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари ва маҳаллий ва халқаро шериклар консорциуми томонидан амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан