Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






USAID Ўзбекистонга COVID-19'га қарши кураш учун $200 минглик тиббий асбоб-ускуналар етказиб берди
13.07.2022 17:54,  
16

2022 йил 12 июль АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонга COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда фойдаланиладиган тиббий асбоб-ускуналар учун эҳтиёт қисмларни етказиб берди. Қиймати тахминан 211 000 АҚШ долларига тенг ускуналар Қўшма Штатларда Zoll Medical Corporation томонидан ишлаб чиқарилган ва пандемиянинг дастлабки ойларидан мамлакатга етказиб берилган тиббий жиҳозлар ва вакциналарга қўшимчадир.

2020 йилнинг март ойидан бери АҚШ USAID ва Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари орқали Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашиш учун 18,2 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатди. Бундан ташқари, мамлакатга COVID-19 га қарши 9,6 миллион вакцина келтирилди. USAID Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошчилигидаги мувофиқлаштирилган миллий фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлади. Ушбу ёрдамнинг асосий мақсади - соғлиқни сақлаш тизимининг келажакдаги зарбаларга чидамлилигини оширишдир.

USAID кўмаги тиббий асбоб-ускуналар ва вакциналарни сотиб олиш, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакциналарни сақлаш ва тарқатиш имкониятларини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади. USAID тиббиёт ходимларининг COVID-19 ни даволаш ва касалликларни назорат қилиш салоҳиятини оширишга ҳам ҳисса қўшди. Бундан ташқари, USAID ҳамкорлари ва Ўзбекистон ҳукумати билан жамоатчиликни COVID-19 ва эмлашлар ҳақида аниқ илмий маълумотлар билан таъминлашга кўмаклашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги 40 та ҳудудий тиббиёт муассасасига тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан