Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Усмонхон Алимов муфтийликдан кетгани тасдиқланмади. ЎМИ ҳали раддия бермади
10.09.2019 21:02,  
33

"Бугун ижтимоий тармоқлар ва баъзи сайтларда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу хабар ҳақиқатга асосланмаган бўлиб, ёлғон эканлиги маълум бўлди" деб ёзмоқда ЎзА.

Кун.уз нашрига кўра, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилиш танқидий руҳда ўтган, аммо идора раиси ўз лавозимида қолган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида Азон.уз нашри манбаси тарқатган янгилик асосида Sof.uz ҳам хабар берган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийнинг ишдан олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан расман раддия берганича йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан