Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Утилизация йиғими ҳаражатларига давлат бюджетдан 224,5 млрд сўм ажратиш сўралмоқда — Расул Кушербаев
19.12.2022 14:36,  
116

"Йил охирига келиб 2022 йил давлат бюджетига ўзгартириш тўғрисида масала кўриб чиқилмоқда", дея ёзмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Депутатлар қўлига шошилинч берилган Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳаси кўра, 2022 йил бюджетидан: 

давлат-хусусий шерикчилиги асосида асосида фаолият кўрсатаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонининг ортиб бораётгани ҳисобига ушбу йўналишга қўшимча субсидиялар ажратиш учун Мактабгача таълим вазирлиги 407,1 млрд сўмга; 

Иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига паст даражали тарифлар қўлланиши натижасида юзага келган зарарларни қоплаш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 404,7 млрд сўмга; 

экспорт қилинадиган мамлакатларда маҳаллий автомобил саноати корхоналари томонидан тўланадиган утилизация йиғими ҳаражатларига давлат бюджетидан маблағ ажратиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 224,5 млрд сўмга; 

Ҳудудларда зудлик билан ечилиши лозим бўлган қўшимча тадбирларни молиялаштириш мақсадида кейинчалик маҳаллий бюджетларга қайта тақсимлаш (ўтказиб бериш) мақсадида Молия вазирлигига 1 000,0 млрд сўмга ошириш кўзда тутилган.

Энг қизиғи утилизация йиғими кимларга ва қандай мақсадларда ишлатилаётгани, монополист  "UzavtoMotors" утилизация йиғимини тўлаяптими йўқми, бу яширилаётган бир вақтда давлат бюджетидан утилизация йиғими ҳаражатларига 224,5 млрд сўм ажратиш сўралиши мантиқсизлик. Катта эҳтимол билан халқнинг ғазнасидаги бу пуллар монополист компаниянинг ҳисобига ўтказилади.

Албатта кўплаб саволларга жавоблар махфий қолаётган бир вақтда бу лойиҳанинг қабул қилинишига тўлиқ қаршиман", - деб ёзиб қолдирган Кушербаев. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан