Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уй-жой нархлари ўсиши секинлашган, лекин давом этмоқда
14.07.2022 08:58,  
119

Марказий банк 2022 йил 2- чорак натижаларини акс эттирган уй-жой бозори шарҳини очиқлади.

Умуман олганда, уй-жой бозорининг фаоллиги юқори даражада қолмоқда. Битимлар таркибида энг қиммат сегмент - ер бозори улуши ҳам юқорилаб бормоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, апрель-июнь ойларида иккиламчи бозорда нархлар сўмда 2%га, долларда 6,2%га ўсган. Уй-жой бозорида нархланиш долларда акс этиши инобатга олинса, доллардаги индексни асосий ориентир сифатида қарашда давом этавериш керак.

Бирламчи бозордаги нархлар чорак давомида  2,4%га қимматлаган. Эътиборлиси, ўтган даврда уй-жой энг арзон бўлган Наманган (+26,0%), Сирдарё (+23,9%) ва Қорақалпоғистонда (+22,3%) нархлар юқори суръатларда ошган. Айни дамда бирламчи бозорда энг арзон уйлар Хоразм вилоятида, энг қиммат уйлар Тошкент шаҳрида бўлиб қолмоқда. Охирги июнь ойида нархларнинг ўсиши деярли барча ҳудудларда тўхтаган (июнь - ўлик ой). Мавсумий омилларга кўра, уй-жой нархларининг кескин ўсиши энди август-сентябрь ойларида кузатилса керак.

Уруш оқибатлари ўлароқ, Россия ва Беларусдан келаётган қочоқ релокантлар ҳисобига ижара нархлари кўтарилишда давом этган. Ижаранинг доллардаги индекси майда 1,7%га, июнда 2,1%га юқорилаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан