Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уй-жой учун субсидия олишда аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади
28.11.2022 16:39,  
71

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 октябрдаги "Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 1 декабрдан бошлаб фуқароларга ипотека кредити ва субсидия ажратиш жараёнидаги бюрократияни кескин қисқартириш ҳамда ушбу жараёнларни рақамлаштириш мақсадида субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади.  

Шунингдек, субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади.  

Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади. Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади.  

Жумладан, ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар, олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари киритилди. 

2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш мумкин. 

Шуни ҳам айтиш жоиз, 2022 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити тўлов лаёқати ва бошқа шахсларни жалб қилиш ҳуқуқидан келиб чиқиб, тегишли ҳудуд учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоригача ажратилади. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбаржон Ниғматовнинг қайд этишича, 2021 йилда мамлакатимизда 90 мингдан ортиқ фуқаро уй-жой олиш мақсадида субсидия сўраб, ариза билан мурожаат қилган. Улардан барча ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра, 25 мингдан ортиқ фуқарога субсидия асосида уй-жой ажратиш тўғрисида хабарнома тақдим этилган. Бугунги кун ҳолатида 13 мингдан ортиқ фуқаро ўз уй-жойларига эга бўлиб, субсидия маблағларини қабул қилиб олди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан