Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уй-жой ва автомобиль ижараси бўйича минимал ставкалар ошади
25.12.2022 19:55,  
201

2023 йилда жисмоний шахслар учун турар ва нотурар жойларни ҳамда автотранспорт воситасини ижара беришнинг энг кам ставкалари барча ҳудудлар учун 10 фоиз атрофида оширилади. 

Молия вазирлиги 2023 йилги бюджет қонуни лойиҳасини эълон қилди. Унда 2023 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахсларга белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳам кўрсатилган.

Тошкент шаҳрида турар жой биноларини ижарага беришнинг энг кам ставкалари 1 кв/м учун ойига 17 минг сўм, нотурар жойлар учун эса 35 минг сўм этиб белгиланяпти. Ўтган йилга нисбатан ставка 10 фоизга ошяпти.

Маълумот ўрнида, 60 квадрат майдонга эга хонадонни 1 млн 20 минг сўмдан (60х17 000) арзон нархга расман ижарага бериб бўлмайди. Ижара шартномасидаги сумма ижарага берувчининг даромадини солиққа тортишда ҳисобга олинади (даромад солиғининг ставкаси – 12 фоиз).

Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида турар жойлар ижарасининг минимум қиймати 1 кв/м учун ойига 9 500 сўмдан 10 500 сўмга, нотурар жойлар ижараси эса 18 500 сўмдан 20 500 сўмга ошяпти.

Бошқа аҳоли пунктларида 2022 йилда турар жойлар ижарасининг энг кам ставкаси 4000 сўм бўлган бўлса, келгуси йилдан бу миқдор 4500 сўм бўлади.

2023 йилда енгил автомобиль ижарасининг энг кам ставкаси 630 мингдан 695 минг сўмга ошяпти.

2022 йилда микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллар ижараси ставкаси 1 250 000 сўм бўлган бўлса, 2023 йилдан бу миқдор 1 375 000 минг сўмгача ошириляпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан