Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уйда даволанаётган бемор уйни тарк этса, коронавирус ўша ерда неча кунгача яшайди?
30.09.2020 12:25,  
836

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

Савол: Уйда даволанаётган бемор уйни тарк этса, ўша уйда неча кунгача коронавирус яшайди? Инфекцияни йўқ қилиш учин қандай дезинфекция қилиш мумкин?

Жавоб: Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, коронавируснинг нарса-буюмлар сиртида, юза қисмларда ўртача яшаш даври 2 соатдан 8-10 кунгача.

Касаллик аниқланган уйда дезинфекция тадбирларини ташкиллаштириш зарур. Бу борада касаллик аниқланган уйда ҳудудий санэпидхизмат ходимлари томонидан маълумот дезинфекция бригадаларига етказилади ва улар томонидан ўчоқли дезинфекция тадбирлар амалга оширилади.

Қолаверса, хонадонда яшовчилар ўзлари ҳам уй шароитида дезинфекция тадбирларини ўтказиши мумкин. Дезинфекция дейилганда нафақат хлорли воситалар, балки хоналарни тез-тез шамоллатиш, нам тозалов ишларини олиб бориш тавсия этилади. Албатта бундай тадбирларни ўтказишда шахсий ҳимояга эътибор берилиши зарур.

Савол: Covid-19 билан касалланган бемор уйда даволанса ва унинг оила аъзоларига 2-5 кун фарқида касаллик юқса, биринчи бемор тузала бошлаганда бошқа беморлардан масофа сақлаб яккаланиши шартми?

Жавоб: Касалликка чалиниб уй шароитида даволанаётган беморлар авваламбор ўзларини қолган оила аъзоларидан изоляция қилишлари тавсия этилади.

Агарда касаллик бошқа оила аъзоларига юқтирилган бўлса, даволанаётган яъни тузалаётган беморнинг организмида антитаначалар ҳосил бўлади.

Бунда масофа сақлаш шарт бўлмайди, яъни беморда бирламчи иммунитет ҳосил бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан