Кўчага чиққанда коронавирус қаерда энг кўп юқади?

Кўчага чиққанда коронавирус қаерда энг кўп юқади?

Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Уйда қоладиган аҳолидан кимга кўпроқ коронавирус юқиш хавфи бор?

— Биринчи ўринда — дорихоналарда ишлайдиганлар. Асосий  хавф шундаки, дорихонага ҳар хил тоифадаги, соғлигида муаммо бор одамлар ташриф буюради.

Иккинчи ўринда — дўконлар. Дўконларга борганда ўзингизни хавфдан ҳимоялаш учун албатта ниқоб тақишингиз, аравалар тутқичига антисептик воситалар билан ишлов бериш, ўралган маҳсулотларни олиш, имкон қадар қадоқланган пакетларга камроқ қўл теккизиш зарур.

Учинчи ўринда — автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари. Ёқилғи қуядиган пистолетни кунига 10 дан ортиқ одам ушлайди.

Тўртинчи ўринда — итларни сайр қилдириш жойлари. Итларни олиб чиқишда одам тез-тез подъезд ва эшик тутқичларини ушлайди. Бундан ташқари, итлар вирусни оёқларида уйга ташиши мумкин.

Бешинчи ўринда — кўчага чиқинди ташлашга чиқиш. Бунда хавф нисбатан пастроқ бўлса-да, айрим вақт чангда вирус заррачалари сақланиб қолган бўлиши мумкин.