Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






УЕФА: Жанжалга руслар айбдор
13.06.2016 23:10,  
5

Франция полицияси Евро-2016 вақтида мухлислар ўртасидаги зўравонликларга қарши курашни бошлади.

Мусобақанинг дастлабки кунларида 116 нафар фанат қўлга олинди, уч нафар шахс (улар орасида Марсельдаги жанжалда қатнашган икки россиялик ҳам бор) мамлакатдан чиқариб юборилди, беш нафар мухлисга эса Францияга кириш таъқиқланди.

Бугун 10 нафар мухлис Марсель шаҳар судида суд қилинади. Улар қурол билан бошқаларга ҳужум қилинганликда айбланмоқда.

Шунингдек, Англия ва Россия ўртасидаги учрашув якунлангач, "Велодром" ўйингоҳида тартибсизлик бошлаган 2 нафар россиялик мухлис қўлга олинган. Улар Франция ҳудудидан чиқариб юборилади. Шунингдек, яна 5 нафар хорижликка шундай жазо қўлланган.

Англия ва Россия ўртасидаги баҳс бошлангунига қадар Марселда бўлиб ўтган тўқнашувларда 35 нафар киши жароҳатланган.

УЕФА Англия ва Россия терма жамоаларига агар икки томон мухлислари тартибсизлик уюштиришда давом этадиган бўлса, бу икки терма жамоани турнирдан четлатиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

УЕФА юзага келган тартибсизликларга  русларни айблаябди.

Евро–2016 доирасидаги учрашувида ишқибозларнинг нолойиқ феъл-атвори туфайли Туркия футбол федерацияси ва Хорватия футбол иттифоқига қарши ҳам ахлоқий иш очган.

Туркия термаси ишқибозлари пиротехникадан фойдаланган, шунингдек, майдонга бегона буюмларни улоқтирган. Хорватия томони ҳам пиротехника маҳсулотларидан фойдаланишда айбланмоқда. Бундан ташқари, хорватиялик мухлислардан бири учрашув чоғида майдонга югуриб чиққан.

Ишлар 21 июнь куни кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан