Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






УЕФА Россиялик мухлисларнинг тартибсизликлари учун интизомий иш очди
12.06.2016 20:48,  
3

УЕФА "Велодром" ўйингоҳидаги тартибсизликлардан кейин Россия Футбол Иттифоқига нисбатан Россия терма жамоаси мухлисларининг Англияга қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун интизомий иш очди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтига асосланиб, Tribuna хабар қилган.

Россиялик мухлислар ўйин якунланиши биланоқ трибуналарда тартибсизлик бошлашган, ирқчилик руҳидаги сўзлар айтишган ва пиротехника воситаларидан фойдаланишган.

Бу иш бўйича 14 июнь куни қарор қабул қилинади.

Айни вақтда Англия футбол уюшмасига нисбатан иш очилмаган.

Қайд этиш керакки, УЕФА "Велодром" стадионида рўй берган воқеалар юзасидан иш очган. Ўйин бошлангунига қадар Марсель шаҳрида рўй берган тартибсизликлар бўйича иш очиш УЕФА ваколати доирасида эмас.

Бу ишни кўриб чиқиш жараёнида, рус фанатлари томонидан Евро-2012да уюштирилган тартибсизликлар ҳам инобатга олинади ва бу жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳоланади.

Эҳтимол қилинишича, УЕФА россиялик ишқибозлар учун турнир вақтида ўйинларини ёпиб қўйиши мумкин.

Евро-2016: Марсел шаҳрида Англия ва Россия мухлислари ўртасида йирик тўқнашувлар бўлиб ўтди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан