Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Уйланамиз” қўшиғи учун жарима ундирилди
1.11.2022 13:33,  
365

Шоир Эркин Йўлдош ўз қаламига мансуб бўлган “Уйланамиз” номли шеърдан муаллифлик ҳуқуқларига зид равишда фойдаланган хонанда Миродил Ҳакимов устидан судга киритган даъво аризаси қаноатлантирилди ва хонандадан жами 140 миллион сўм ундирилиши белгиланди. Бу ҳақда Андижон вилоят Адлия бошқармаси хабар бермоқда дея ёзмоқда "Qalampir" манбаси.

Унга кўра, “Уйланамиз” қўшиғи шеърининг муаллифи – фарғоналик шоир Эркин Йўлдош жорий йилнинг сентабрь ойида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун хонанда Миродил Ҳакимовдан товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақида даъво аризаси киритган.

Мазкур даъво аризаси бўйича фуқаролик иши қўзғатилиб, суд мажлиси 2022 йил 7 октябрга тайинланган. 7 октябрь куни суд мажлисига даъвогарнинг ишончли вакили келган, бироқ, жавобгар келмагани сабабли суд мажлиси 12 октябрга қолдирилган. 12 октябрь куни суд мажлисига тарафлар келган ва улардан кўрсатмалар олинган. Жавобгар уларга низони тинч йўл билан ҳал қилиш учун муддат беришни сўраган ва даъвогар томони норози бўлмагани сабабли суд мажлиси 19 октябрга қолдирилган. Бироқ, жавобгар белгиланган кунида суд мажлисига келмаганлиги сабабли суд фуқаролик ишини Фуқаролик процессуал Кодексининг 220-моддасига кўра, жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, Миродил Ҳакимовдан даъвогар Эркин Йўлдош (Дорипов)га 50 миллион сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробари миқдорида (90 миллион сўм) етказилган зарар ҳисобига, жами 140 миллион сўм товон пули ундириш белгиланган. Бундан ташқари, жавобгарнинг зиммасига “Уйланамиз” шеъридан муаллифнинг розилигисиз фойдаланмаслик мажбурияти юклатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан