Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«UZAUTO» автомобиллари учун «шапка тизими» қайтди
31.05.2021 19:59,  
1696

«Нигоҳ» каналининг ёзишича, «UZAUTO MOTORS»да яна автомобилларни сотиб олиш учун «турнақатор навбатлар» юзага келган. Компания вакиллари буни глобал микросхемалар етишмаслиги билан изоҳлашга уринмоқдалар.

Ушбу вазиятдан дарҳол «уддабурон» дилерлар фойдаланиб, оддий одамлар учун «шапка тизими»ни қайтадан тикладилар. Автомобилларнинг модели ва комплектациясига қараб, «беминнат хизмат» миқдори $500 дан $2000 гача  ўзгариб турмоқда. Хойнахой, бу нуқсонли схемалар мамлакатдаги автомобилсозлик соҳаси учун масъул расмийларнинг хабардорлигисиз амалга оширилмаса керак.

Эсингизда бўлса, 2018 йилда «Ўзавтосаноат» раҳбари Ш.Умурзоқов автомобиллар танқислигини сунъий деб, бундан буён автоуловлар учун навбат ва «шапка» бўлмайди, деган эди.

Эслатиб ўтамиз, компаниянинг аввалги раҳбари У.Салимов соҳада коррупция схемалари кўпайганлиги учун ишдан бўшатилганди. Кейинчалик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва фирибгарлик йўли билан автоуловларни сотиш бўйича 99 та жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Ўйлашимизча, истеъмолчиларнинг эътирозига сабаб бўлаётган автомобиллар сотиш билан боғлиқ вазиятга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бош прокуратура томонидан ҳуқуқий баҳо бериш ва кескин чора кўриш вақти келди, дейилади каналда қолдирилган постда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан