Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UzAuto Motors акцияларини биржа савдоларига чиқаришни бошлади
10.10.2022 13:53,  
131

UzAuto Motors компанияси IPO – ўз акцияларини биржага жойлаштириш бошланганини маълум қилди. Global Halal манбасининг хабар беришича, бу Ўзбекистондаги йирик давлат компанияси томонидан биринчи оммавий таклиф (IPO) ҳисобланди.

Маълум қилинишича, компания жисмоний ва юридик шахслар сотиб олиши мумкин бўлган 5 фоизгача акцияларини “Тошкент” Республика фонд биржасига жойлаштиради.

Июлда ўтказилган тендерда Freedom Broker инвестиция компанияси IPO бўйича андеррайтер сифатида танлаб олинган эди. "IPO’га мўлжалланган 23та банк ва компаниялар орасида биринчи бўлиб UzAuto Motors акцияларини "Тошкент" фонд бозорига жойлаштириш учун маркетинг тадбирларини бошлади. Бу жуда машаққатли йўл, бугунги кунга қадар компания жамоаси жуда кўп ишларни амалга оширди.

"Шу кунгача компания катта трансформация жараёнини амалга оширди, молиявий ҳисоботларини халқаро стандартларига келтирди, халқаро кредит рейтинглари олди ва катта машаққатлардан сўнг халқаро облигацияларини Лондон фонд биржасига жойлаштирди", – деди Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов.

"Таҳлилчилар IPO`дан сўнг автомобиль ишлаб чиқарувчиси акциялари нархи ошишини кутишмоқда, чунки бу ишончли ва фойда келтирувчи корхона", — дея изоҳ берди Freedom Broker ижрочи директори Евгений Можейко.

Компания 2021 йилда Лондон фонд биржасига 300 млн долларлик еврооблигацияларни жойлаштирган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек компаниялари акцияларини сотиб олиш ҳақидаги мақоламиз акцияларини сотиб олишингизда йўриқнома бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан