Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«UzAuto Motors» автомобил ишлаб чиқаришни кўпайтирди
25.09.2021 08:10,  
598

«UzAuto Motors» кенг кўламли модернизация ишларидан сўнг, ўз ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Қайд этилишича, шу йил июл ойининг ўрталаридан август ойининг охиригача заводда модернизация ишлари олиб борилган.

Шунингдек, яримўтказгичларнинг глобал танқислиги туфайли Chevrolet Lacetti ҳамда Chevrolet Spark автомобилларининг ишлаб чиқарилиши ҳам тўхтатилган эди.

Бугунги кунда «UzAuto Motors» компанияси барча оммабоп автомобил моделларини ишлаб чиқаришни тиклади.

«UzAuto Motors»нинг Асака шаҳридаги заводида ишлаб чиқариш ҳажми кунига ўртача 800дан ортиқ автомобилга етди.

Мажбурий танаффусдан сўнг, ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши, сизга автомобилни етказиб бериш муддатини қисқартириш имконини беради, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан