«UZAUTO MOTORS» автомобиллар нархи ошгани борасидаги хабарларга изоҳ берди

«UZAUTO MOTORS» автомобиллар нархи ошгани борасидаги хабарларга изоҳ берди

Кўплаб харидорлар томонидан “Автомобиллар нархи ошдими?“, дея йўлланаётган ва қизиқтираётган саволга “UZAUTO MOTORS” АЖ расман жавоб берди:

“ЙЎҚ, автомобиль нархи ошмаган. Қуйида буни тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Гап шундаки, 2020 йилдан бошлаб “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектацияларидаги “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда.

Шу боис мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомобил нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган.

Мазкур ҳолат дилер ва харидор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган.

Шунингдек, шартнома шартларига кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль (товар) нархи ўзгарган тақдирда харидор ўз хоҳшига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга, дейилади компания хабарида.

Қуйидаги жадвалда қўшимча опциялар, уларнинг тури ва нархи бўйича батафсил маълумот келтирилган: