UzAuto Motors автомобиллар нархини фоизсиз бўлиб тўлаш бўйича катта акция эълон қилди

UzAuto Motors автомобиллар нархини фоизсиз бўлиб тўлаш бўйича катта акция эълон қилди

UzAuto Motors автомобилларнинг дастлаб 70% қийматини тўлаб, қолган 30 фоизини 12 ойдан 18 ойгача бўлиб тўлаш борасида акция эълон қилди.

Компания хабарида айтилишича, қуйида кўрсатилган моделдаги автомобилларнинг 70% маблағини тўлаб, қолган суммани фоизсиз кўрсатилган муддатларда бўлиб тўлаш мумкин:

  • Spark 3-позиция AT (12 ой)
  • Nexia 4-позиция AT (12 ой)
  • Lacetti 1-позиция MT/Comfort Plus (18 ой)
  • Lacetti 3-позиция Elegant Plus(18 ой)
  • Lacetti 1-позиция ГБУ ва ГБУ Plus (18 ой)

Бундан ташқари ушбу моделдаги автомобилларнинг 60% тўловини амалга ошириб, қолган суммани кўрсатилган муддатларда йиллик 12% устама билан тўлашингиз мумкин.

Шунингдек Сизда Trailblazer автомобилининг 50% дастлабки тўловини амалга ошириб, қолган суммасини 24 ой давомида йиллик 12% устама билан тўлаш ёхуд 60% дастлабки тўловини тўлаб, қолган суммасини 24 ой давомида фоизсиз 0% бўлиб тўлаш имконияти ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, карантин даврида сиз харидни расмий дилерларга қўнғироқ қилган ҳолда амалга оширишингиз мумкин.

Маълум қилинишича, дилер томонидан харидорларнинг уйдан чиқмасдан харид амалга оширишлари учун барча имконият яратилади. Акция 2020 йилнинг 24 апрелидан 10 майгача давом этади.

Батафсил маълумотни +998 78 141 7777 рақамлар орқали компаниянинг Call Марказидан олишингиз мумкин.