Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“UzAuto Motors”: Автомобилларга шартнома тузиш бошланган биринчи куннинг ўзидаёқ, бир неча соат ичида 13 203 та автомобил учун шартнома тузилди
5.03.2022 13:04,  
125

“UzAuto Motors”: Автомобилларга шартнома тузиш бошланган биринчи куннинг ўзидаёқ, бир неча соат ичида 13 203 та автомобил учун шартнома тузилди.

Chevrolet Lacetti автомобили учун 6.300 та ва Chevrolet Cobalt модели учун 4 700 та шартнома тузилган.

Эътиборлиси, янгиланган “Chevrolet Traverse” ва “Tahoe” автомобилларини харид қилиш учун аризалар қабул қилиш бошланганидан сўнг, дастлабки 20 дақиқада компанияга 200 дан ортиқ буюртмалар келиб тушган. Ушбу автомобилларга ариза қабул қилишнинг илк куни натижаларига кўра, 320 дан ортиқ буюртмалар олинган.

Эслатиб ўтамиз, 3 март куни “UzAuto Motors” автомобиллари учун шартнома тузиш бошланганди. Компания харидорларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, олдинда тўлов миқдорини 85% дан 50 % га туширди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан