UzAuto Motors баҳорий акция эълон қилди

UzAuto Motors баҳорий акция эълон қилди

UzAuto Motors 8 март — “Халқаро хотин-қизлар” куни муносабати билан баҳорий акция эълон қилди.

2 мартдан 8 мартгача UzAuto Motors мазкур акция доирасида аёл ҳайдовчиларнинг автомобилларининг техник ҳолатини текинга текшириб беради.

“Компьютер дастурлари ёрдамида диагностика стендларида бизнинг мутахассисларимиз сизнинг автомобилингизни барча техник параметрларини, жиҳозлар, тизимлар ва қисмларнинг ҳолатини текширадилар ва кейинги фойдаланиш бўйича маслаҳат берадилар. Бутун ҳафта давомида, шунингдек, автомобилингизни ювиш, ғилдиракларни мувозанатлаш (балансировка) ва ғилдиракларни мослаштириш (развал схождение) каби бепул хизматлардан фойдаланишингиз мумкин”, — дейилади компания хабарида.

Акция Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган  TRADE-IN Марказида ўтказилади.

Ушбу акцияда иштирок этишни истовчи аёллар 2 мартга қадар  қуйидаги шартларни бажаришлари керак:

  1. Компания саҳифасига обуна бўлинг: https://www.facebook.com/UzAutoMotorsOfficial/.
  2. Telegram каналимизга обуна бўлинг: @uzautomotorscom
  3. Instagram саҳифамизга обуна бўлинг: @uzautomotorsofficial
  4. Ушбу постга «Ёқди» (Like) тугмасини босинг.
  5. Изоҳларда аёл дўстларни белгиланг.
  6. Ўзингизнинг саҳифангизда ушбу постни ҳамма учун очиқ ҳолатда бўлишинг.