Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








UzAuto Motors биринчи ярим йилликда соф фойдасини икки баравар оширди
29.07.2022 17:26,  
49

Ташкилот ҳисоботига кўра, UzAuto Motors 2022 йилнинг биринчи олти ойида соф фойдасини деярли икки баробарга оширди. 6 ой давомида АЖ 1,78 триллион сўм, 2021 йилнинг шу даврида эса 0,9 триллион сўм даромад олган эди.

Корхонанинг кўриб чиқилаётган даврдаги даромади салкам 19,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу 2021 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 80,1 фоизга кўпдир. Ўтган йили таннарх даромаднинг 79,3 фоизини ташкил қилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич бироз ошиб, 82,2 фоизга етди.

Компаниянинг соф фойда маржаси 9,27% ни ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг 1 июлида бу кўрсаткич 8,5% даражасида эди. Бу кўрсаткич шуни кўрсатадики, корхона ҳар 100 сўм даромаддан жорий йилда 9,27 сўм соф фойда олган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 8,5 сўмни ташкил этди.

Демак, сотишнинг рентабеллиги ўтган йилга нисбатан ошган. Бу ўсиш жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажмининг юқорилиги билан боғлиқ.

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Заводда 49,4 минг дона Chevrolet Cobalt автомобиллари ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилга нисбатан 55,4 фоизга кўпдир. Иккинчи ўринда Gentra - 44,84 минг донани ташкил этган.

Олдинроқ, Chevrolet Onix автомобилининг йиғиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан