Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«UzAuto Motors» Chevrolet Tracker автомобили сотуви санасини маълум қилади
24.05.2022 11:42,  
7

«UzAuto Motors» АЖ ўз расмий сайтида Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker (2023 йил модели) автомобили сотувининг старт олиш санасига расман тескари саноқни бошлади.

Компания Chevrolet Tracker автомобили сотуви бошланишига 99 кун қолганлигини расман маълум қилади.

Жорий йилнинг 30 август санасидан бошлаб янги авлод Chevrolet Tracker автомобилини харид қилишингиз мумкин.

Аввал хабар берилганидек, «UzAuto Motors» АЖ жорий йилнинг ёзида Chevrolet Tracker автомобилини церийали ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган.

Автомобиль LED ёритгичли кундузги чироқлар, рангли 8 дюмли сенсор дисплей Chevrolet MyLink, 6 динамикли мультимедиа тизими, кўпфункцияли руль, кондиционер, панорамали люк ва орқа ойна истиш тизими, олд ва орқа ойна электроподёмник билан жиҳозланган.

Chevrolet Tracker 2 автомобили 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа кўриниш камераси, шиналар босими мониторинги тизими, барқарорликни назорат қилиш тизими (ESP), тормоз (ABS) тизими, тепаликка кўтарилишга ёрдам тизими (HSA), орқа парктроникларва болалар ўриндиғи Isofix хавфсизлик технологияларига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан