Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UzAuto Motors камроқ автомобиль сотиб, кўпроқ фойда олаётгани маълум бўлди
23.06.2021 08:44,  
1282

Ўзбекистон эндиликда чет элга камроқ автомобиль сотмоқда, аммо бу кўпроқ фойда келтиряпти, деб ёзмоқда Spot автомобилсозлик саноати экспортининг сўнгги беш йилги статистикасига таяниб.

Аввал қандай эди?

Ўзбекистондан чиқарилган автомобиллар узоқ йиллар давомида асосий экспорт бозорларида энг арзони бўлган. 2018 йил ёзида Spark ва Nexia Россиядаги энг арзон хорижий автомобиллар деб тан олинган ва улар мос равишда 6900 доллар ва 7100 долларни ташкил этган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда эса ушбу моделлар бир неча минг долларга қимматроқ бўлган.

Ўша йилнинг июнида Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль саноатини танқид қилганди. Хусусан, бошқарувнинг барча даражаларидаги тизим коррупция, порахўрлик, таниш-билишчилик ботқоғига ботганлиги ва бир неча йиллардан буён автомобиллар чет элда ўз нархидан паст нархларда сотилаётгани қайд этилган.

Август ойида Ўзбекистонда ҳам, бошқа давлатларда ҳам автомобиллар савдоси тўхтатилди. Ўша ойнинг охирида у тикланди, аммо фақат ички бозорда. Экспортлар ноябрь ойига келиб тикланди — ўшанда Ўзбекистон автомобиллар нархи кўтарилиши маълум бўлди. Қозоғистонда Nexia ва Ravon қарийб 5 минг долларга қимматлади.

Ўшандан бери UzAuto Motors автомобиллари чет элда арзон нархда бўлиши тўхтади. Хусусан, Қозоғистонда Cobalt ҳозирда комплектациясига қараб 4,7 миллиондан 5 миллион тенгегача туради. Бу сўмда 113 миллиондан 120 миллионгача дегани. Ўзбекистонда эса ушбу модель нархи 97 миллиондан 116 миллион сўмгача.

Савдоларда қандай ўзгаришлар?

2018 йилдан бошлаб экспорт ҳам, тушум ҳам аста-секин ўсиб бормоқда. Агар 2016 йилда Ўзбекистон чет элга автомобилни ўртача 5 132 долларга сотган бўлса, 2020 йилда нархлар 9201 долларга етди:

Ўсиш нафақат нархлар ўзгарганлиги билан боғлиқ, балки ушбу йилларда моделлар қатори ҳам ўзгарди. Сўнгги йилларда, асосан, Cobalt экспорт қилинмоқда. У Россияда ҳам, Қозоғистонда ҳам ҳеч қачон арзон иномаркалар қаторига кирмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан