UzAuto Motors карантин вақтида автомобил харид қилганларга 10 миллион сўмгача қайтариб бермоқчи

UzAuto Motors карантин вақтида автомобил харид қилганларга 10 миллион сўмгача қайтариб бермоқчи

UzAuto Motors фақатгина карантин даврида Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилган харидорлар учун 3,9 млн сўмдан 10,2 млн сўмгача кэшбек олишни таклиф қилмоқда.

“Бизнинг дилерларга ҳозир қўнғироқ қилиб, автомобиль буюртма қилинг, 100% олдиндан тўловни амалга оширинг ва автомобилингиз етказиб берилаётганда сизга қуйидаги ҳажмда маблағингиз қайтариб берилади:

  • Spark – 3,9 дан 6,3 млн сўмгача
  • Nexia – 4,6 дан 7,4 млн сўмгача
  • Cobalt – 5,1 дан 8,3 млн сўмгача
  • Lacetti – 6,3 дан 10,2 млн сўмгача.

Компания сизнинг кутганингиз эвазига тўлов амалга оширишга тайёр – кэшбек ҳажми автомобилнинг етказиб бериш муддатига боғлиқ“, дейилади компания хабарида.

Мазкур таклиф етказиб бериш муддати 2020 йилнинг сентябрь ойидан декабрь ойига қадар бўлган автомобиллар учун янгидан тузилаётган шартномаларга амал қилади.

Батафсил маълумотлар учун дилерлик корхоналарининг ушбу ҳаволада кўрсатилган Call-Марказларига мурожаат қилиш мумкин.

Шунингдек, компания карантин даврида автомобилни уйдан чиқмасдан, онлайн режимда харид қилиш мумкинлигини эслатиб ўтди.