Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UzAuto Motors Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтаганини расман маълум қилди
17.12.2022 02:48,  
129

Расман! UzAuto Motors Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатди. сс

"Барчага маълумки, яримўтказгичларнинг глобал етишмовчилиги ва логистика инқирози шунингдек геосиёсий турбулентлик бутун дунё бўйлаб автомобил саноатини давомли инқирозга олиб келди. Микрочиплар танқислиги, етказиб бериш занжирининг узилиши ва ўзаро санкцияларнинг таъсири кўплаб автомобил ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга, комплектацияларни қисқартиришга ва ҳатто заводлар фаолиятини тўлиқ тўхтатишга мажбур қилди.

Шунингдек, юзага келган инқироз натижасида бутун дунё бўйлаб автомобил етишмовчили ва узоқ муддатли кутиш вақтларига олиб келди. Европада харидорлар ўз автомобилларини 22 ойгача кутишларига тўғри келмоқда, навбатлар эса 2 йилгача чўзилган, худди шундай ҳолат Жанубий Кореяда ҳам кузатилмоқда. Шу билан бирга, глобал инқирозлар автомобил нархларига сезиларли даражада таъсир кўрсатди – фақатгина Ўзбекистонда тақдим этилган автомобил брендлари ўз нархларини жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб  ўртача 8 фоиздан ортиқ оширишди.

UzAuto Motors компанияси глобал инқирозни ишлаб чиқаришни тўхтатмаган ҳолда, бунданда кўпроқ-рекорд ҳажмлар билан, иш ўринларининг кўпайтириб, янги замонавий модельларни ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйиш билан енгишга муваффақ бўлди. Жорий йил давомида UzAuto Motors йилига 300 минг автомобилни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун заводларни максимал ишлаб чиқариш қувватига келтирди. Ўтган йилда ишлаб чиқариш ҳажми 235 минг дона автомобилни ташкил этган бўлса, жорий йилда глобал инқироз шароитида компания ишлаб чиқариш ҳажмини 31 фоизга оширди. Январ ойидан то ҳозирги кунга қадар 310 минг донадан ортиқ автомобил ишлаб чиқарди.

Жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши ва автомобиллар учун нархларнинг арзонлиги сабаб Чевролет автомобилларига бўлган талабнинг ғайритабиий ўсиши кузатилди. Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатимиз фуқаролари енгил автомобилларни юқори ликвидли инвестиция воситаси деб билишади. Агар ўтган йили Чевролет автомобилларини харид қилиш бўйича ўртача ойлик шартномалар сони 21 000 дона бўлган бўлса, жорий йилнинг ноябрь ойида 76 000 донадан ортиқ шартнома тузилган.

Бироқ, Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) маълумотларига кўра, 2022-йилда сотиб олинган 90 000 дан ортиқ автомобил (йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг деярли учдан бир қисми) харидорлар томонидан қайта сотилган. Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлиллар ҳам "Олиб сотарлар" сонининг кўпайганини тасдиқлайди. Унга кўра келишувлар сони ўтган ойга нисбатан 41 фоизга, ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан эса 2,3 баробарга кўпайган. Шубҳасиз, “Олиб сотарлар”нинг бундай юқори улуши оддий харидорларнинг кутиш вақтига таъсир ўтказди ва бозорда сунъий танқисликни юзага келтирди.

Шубҳасиз, UzAuto Motors жамоаси контрактациянинг ойлик ўсиш суръатини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун бутловчи қисмларни, шу жумладан ҳаво йўллари орқали етказиб бериш йўлга қўйилди ва юк ташиш муаммолари ҳукумат даражасида ҳал қилинди. Ушбу ва бошқа мисли кўрилмаган чора-тадбирлар автомобил бутловчи қисмларини максимал даражада етказиб беришга имкон берди, бу эса ўз навбатида заводнинг узлуксиз ишлашини таъминлади. GM ва бир қатор микрочип ишлаб чиқарувчилар билан олиб борилган музокаралар натижасида яримўтказгичларни қўшимча етказиб бериш ва инқироз даврида прогноз қилинганидан кўпроқ автомобил ишлаб чиқариш имконини берди. Ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан ташқари, компания экспортга йўналтирилган автомобилларнинг бир қисмини ички бозорга йўналтирди.

Бундан ташқари, UzAuto компанияси томонидан General Motors билан 2023 йилда дунёдаги инқироз шароитида ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 минг дона автомобилгача ошириш бўйича келишувга эришилди. Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш қувватининг бундай сезиларли ўсиши нафақат вақтни, балки кенг кўламли инвестицияларни ҳам талаб қилади.

Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талабнинг аномал ўсиши ва глобал муаммолар кучайганини ҳисобга олиб, компания бундай шароитда бошқа автомобил ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланилган йўлдан боришни тўғри деб ҳисоблайди ва Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатади. Бу ўз навбатида барча саъй-ҳаракатни аввал тузилган шартномалар бўйича автомобил ишлаб чиқаришга йўналтиради.

Компания ўз мижозларидан тушунишларини сўраб қолади. Ҳозирги шароитда UzAuto Motors'нинг асосий мақсади аввал тузилган шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдир. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз билан тез орада юзага келган вазиятни енгиллаштиришимиз ҳамда ушбу автомобил модельлари учун шартномалар қайта йўлга қўйилишига ишонамиз, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан