Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Uzauto motors нархларни ошириш бўйича пиар кампания бошладими?
18.02.2022 11:58,  
657

Блогер, иқтисодчи Отабек Бакиров ўз "Телеграм" каналида Uzauto motors`нинг нархни оширишдан олдин ўзига хос пиар усул қўллаётгани ҳақида тахмин қилди.

"Uzauto motors одатда нархларини кўтаришдан аввал гўёки нархларни оширилишини асослайдиган пиар кампанияни йўлга қўяди. Йўқ, бу сиз истеъмолчилар учун эмас, сизларга тупуриб қўйгани бор монополистнинг, пиар юқорига, тепадагиларга, қарор қабул қилувчиларга қаратилган бўлади.

Кейинги йилларда ишлатилаётган шаблон бир хил: валюта курси ошди, эҳтиёт қисмлар, энергия, иш ҳақи харажатлари кўпайди каби. Аслида эса нархларнинг ошишига сабаб битта: Uzauto motors монопол ва у ўзининг нўноқлиги, самарасизлиги ва қора туйнукларини фақат нарх ошириш билан ёпа олади. 

Агар Ўзбекистон автомобил бозори Uzauto motors манфаатлари учун аждарҳоча божлар билан ёпиб олинмаганида, эркин рақобат бўлганида, йилига 2 марта оширмайдими нархларни, бизга бу асло қизиқ бўлмасди. Бозорнинг ўзи уларнинг бошига уриб жазоларди.

Мана бу ҳаволада Uzauto motors дилери нархлар оширилишини дастаклайдиган пропагандани бошлаган. Тез орада барча очиқ ва ёпиқ платформалар орқали нархлар оширишни асослаш кампанияси бошланади.

Ҳурматли ОАВ ва блогерлардан монополистнинг бу манфур кампаниясида қатнашмасликларини ва уларнинг нархларни ошишини дастаклаш билан боғлиқ реклама ва пиар мазмунидаги материалларини жойламасликларини сўрайман.

Маълумот учун, охирги марта Uzauto motors автомобиллари прейскурант нархлари 2020 йил 10 мартдан оширилган ва унда айнан камбағал ва ўртаҳоллар учун мўлжалланган Damas ва Spark нархлари 21 фоизгача, Nexia, Cobalt ва Lacetti эса 15 фоизгача юқорилаган. Бу сафар ҳам тахминан шундай ҳатти-ҳаракатлар кутилмоқда", деб ёзади блогер.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан