"UzAuto Motors” автомобил нархларини туширмаслик учун судга шикоят қилди

"UzAuto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят киритди. Бу ҳақда Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Маълум қилинишича, суд шу йилнинг 2 октябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтади.

Судда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш бўйича 19.08.2020 йилдаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси кўриб чиқилади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш бўйича 19.08.2020 йилдаги қарорида "UzAuto Motors” АЖдан енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилган қисмини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш вазифаси юклатилган эди.

"Кўрамиз суд бу ишни қанчалик мустақил кўриб чиқиб, қонунларга асосан қарор қабул қиларкан.

Шунча қийинчилик билан халқ розилиги учун бошни кундага қўйиб қилинаётган ишдан ҳафсала пир бўлмасинда ишқилиб" - дейди депутат.

МАВЗУГА ДОИР МАҚОЛАЛАР: