"UzAuto Motors" соф фойдаси кескин ошди

2022 йилнинг биринчи чорагида UzAuto Motors 619,6 млрд сўм соф фойда олди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 75 фоизга кўпдир. Компаниянинг чораклик молиявий ҳисоботида мазкур маълумотлар ўрин олган.

Январь-март ойларида UzAuto Motors даромади 8,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига (4,4 тлрн сўм) нисбатан деярли икки баробар кўпдир.

Ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи 2021 ва 2022 йилларга нисбатан икки баравар ошди: 3,55 трлн сўмдан 7,2 трлн сўмга. Бироқ компаниянинг ялпи фойдаси 1 трлн 470 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилги кўрсаткичдан 64 фоизга ошган.

Компаниянинг январь-март ойларидаги харажатлари 7,6 трлн сўмни ташкил этди. 143 млрд сўм даромад солиғи тўланган ва бу 2021 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 2,15 баробарга кўпдир.

Биринчи чоракда UzAuto Motors соф фойдаси 619,6 млрд сўмга етди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 75 фоиз камроқ — 352,29 млрд сўмни ташкил қилган.

Уч ой давомида автоконцерн чиқарувчиси 68 746 дона автомобиль ишлаб чиқарган. 2021 йилда жами 236 667 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.

Президент Шавкат Мирзиёев февраль ойида биринчи ярим йилликда ишлаб чиқаришни 160 мингтага, йил охирига қадар эса ишлаб чиқаришни 275 минг донага етказиш бўйича топшириқ берган эди. Шу билан бирга, Ўзбекистон биринчи чоракда 43,8 млн долларлик автомобиллар экспорт қилди, бу 2021 йилнинг январь-март ойларидаги кўрсаткичнинг атиги 45,4 фоизини ташкил этади.