Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UzAuto Motors ва Uzbekistan Аirways акциялари сотувга қўйилади
9.04.2022 12:51,  
208

2022 йил 1 августга қадар халқаро инвестиция банки ва консультантларни жалб этган ҳолда, UzAuto Motors АЖ акциялар пакетининг 10 фоизгача қисми маҳаллий фонд бозорида оммавий жойлаштирилади (IPO) ва бу корхонанинг қолган улуши ҳамда UzAuto Motors Powertrain АЖ, Samarqand Avtomobil zavodi МЧЖ стратегик инвесторларга сотилади.

Бу ҳақда «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги президент фармонида сўз боради.

Унга кўра, 2022 йил 1 майга қадар тажрибали инвестиция банкини жалб этиб, 2022 йил якунига қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) орқали камида 49 фоиз улушини, шунингдек, «Иссиқлик электр станциялари» АЖдаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини хусусийлаштириш бошланади.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро консалтинг компанияси хулосалари асосида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ислоҳ қилиинади. Бунда янги кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуришда хусусий сектор иштирокидаги, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга оширишга устуворлик берилади.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 сентябрга қадар Uzbekistan airways АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улуши савдога чиқарилади, шу жумладан, акциялари оммавий жойлаштирилади (IPO).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан