UzAuto Motors харидорларни товламачилардан огоҳлантирди

UzAuto Motors харидорларни товламачилардан огоҳлантирди

«Ўзавтосаноат» расмий дилерларда савдода UzAuto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг барча ранг ва комплектацияларига шартномалар мавжудлигини маълум қилди.

Автомобиль хариди жараёнида у ёки бу моделдаги автомобиль учун шартнома йўқлиги, етказиб берилиш муддатининг узоқлиги каби важлар билан қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келинганида UzAuto Motors команиясининг ишонч телефонларига (78) 141-77-77 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

Компания бу каби товламачилик ва бошқа коррупсион ҳаракатларнинг олдини олиш, автомобиллар савдосида шаффофликни таъминлаш мақсадида «Узавтосавдо» мобил иловасини ишга туширган. Агарда иловада зарур автомобиль йўқ бўлса, буюртма тўғридан-тўғри автомобиль заводига юборилади. Мазкур илова орқали харидор ўзи истаган автомобилнинг ранги ва русумини танлаб, унга шартнома олиши мумкин.

«Узавтосавдо» иловаси харидорга барча жараёнларни бошиданоқ назорат қилиш, ўз навбати ва автомобилни олиш санасини билиб бориш имконини яратмоқда.

20